28 Ноябр 2024 йил 255

"Хавфсиз ҳудуд долзарб 50 кунлик" профилактик тадбири доирасида, Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Алламуротов туманда пробатсия ҳисобида турган шахслар билан учрашди.

  Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, инсонларни ҳаётга қайтариш, уларни жамиятга мослашишга кўмаклашишга қаратилган бўлиб, Ш.Алламуротов томонидан масъулларга, пробатсия ҳисобида турганлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни касб-ҳунарга юналтириш ва бу орқали ўзлигини топишида ва жамиятга қўшилишида ёрдам бериш тўғрисида тавсиялар берилди.

Учрашув сўнгида, тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Алламуротов томонидан назорат остида  турган шахсларга қайта жиноят содир этмасликлари ва суд томонидан ўрнатилган чеклов қоидаларини бузмасликлари такидланди

Text to speech