19 Ноябр 2024 йил 526

“Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кунлик” профилактик тадбири доирасида Термиз шаҳар ва туманлардаги қизил тоифага кирувчи маҳалларда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

  Бугун эрта тонгдан Сурхондарё вилояти прокурори адлия катта маслаҳатчиси Б.Б.Бабаджанов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Т.К.Исмаиловлар раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва  ИИБ соҳавий хизмати ходимлари, вилоят Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари  иштирокида Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласида йўриқнома йиғилиши бўлиб ўтди.

 Бу жараёнда маҳалла ҳудудида ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари томонидан спиртли ичимликка ружу қўйган, руҳий хаста ҳамда муқаддам судланганлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек қаровсиз қолдирилган транспорт воситаларининг эгаларини аниқлаш ва уларни ҳушёрликка чорлаш, бундан ташқари психотроп ва наркотик моддаларни аниқлаш ва турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Профилактик тадбир доирасида  ижарада турувчи фуқаролар ҳамда низоли  оилалар билан суҳбат олиб бориш,  ҳудудда истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари  белгилаб берилди.

Айни дамда  берилган топшириқлар бўйича ходимлар томонидан хизмат жараёнлари қизғин олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудида тозалаш-ободонлаштириш ишларида аҳоли фаол иштирок этяпти.

Text to speech