22 Ноябр 2024 йил 877

Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик" профилактик тадбири доирасида Термиз тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида масъул ходимларга тегишли йўриқномалар берилди.

"Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик" тадбирлари доирасида тунги рейдлар ўтказилмоқда

Термиз туманида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида кенг қамровли "Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик" профилактик тадбирлари давом этмоқда. Мазкур тадбирлар фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида навбатдаги тунги рейдларга старт берилди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Назаров иштирок этиб, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ёшлар етакчилари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳларга муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Тунги рейдлар давомида:

ҳудудда жамоат тартибининг бузилишига йўл қўймаслик;

жиноят содир этилиш эҳтимоли бўлган жойларни назорат қилиш;

кафе, бар, савдо дўконлари ва бошқа жамоат жойларида қонун-қоидаларга риоя этилишини ўрганиш;

жойларда бегона шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Бундай рейдлар ва профилактик тадбирлар орқали туманда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни кескин камайтириш мақсад қилинган.

Text to speech