28 Ноябр 2024 йил 536

“Хавфсиз ҳудуд - долзарб 40 кунлик” профилактик тадбири доирасида Шеробод тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида масъул ходимларга тегишли йўриқномалар берилиб, тунги рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Йўриқномада вилоят ИИБдан масъул, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи майор Ф.Қодиров, Шеробод туман прокурори Б.Юнусов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Н.Нарзуллаев ҳамда унинг ўринбосарлари бошчилигида туманни жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш, криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб этилган ходимларга эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва тавсиялар беришди.

 

Text to speech