“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбири доирасида Шўрчи туманида ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда
“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” махсус профилактик
тадбири доирасида Шўрчи туманида ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини
сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда
Шўрчи туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар
билан ҳамкорликда жиноятчиликни жиловлаш ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишга қаратилган кенг қамровли "Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кунлик"
махсус профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Шўрчи тумани ИИБ бошлиғи,
подполковник Д.Қурбонов, туман прокурори в.б Н.Худойбердиев, туман ИИБ
бошлиғи ўринбосари ЖХХ бошлиғи, подполковник А.Раҳимов ҳамда бошқа ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида ўтказилди.
Тадбир давомида ҳудудда хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазиятни
яхшилаш борасида саф йўриқномалари ўтказилиб, тунги рейдлар ташкил қилиниб,
уларнинг фаолияти назоратга олинди.