20 Июн 2025 йил 627

Хавфсиз туризмни таъминлаш ҳамда сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадига қаратилган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июл кунидаги “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-102-сонли фармони ижроси доирасида, воҳа ҳудудида туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу матбуот анжуманида, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан воҳа ҳудудидаги сайёҳлик объектлари, муқаддас қадамжоълар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг маданий ҳамда маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун уларнинг қизиқишлари билан ҳамоҳанг қўшимча янги тур объектларига саёҳатларни ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Text to speech