15 Март 2024 йил 173

Хавфсиз туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Матбуот анжумани ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туризм соҳасига алоқадор ҳамкор ташкилотлар иштирокида Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўлинма бошлиғи майор Фаррух Қодиров сўзга чиқиб, вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ва яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, туризм ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, туризм соҳасидаги алоқадор давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, юртимиз ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди.

Text to speech