18 Апрел 2025 йил 1090

"Хавфсиз юрт ва соғлом турмуш" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Термиз туман ҳокими профилактик ҳисобда турганлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди

Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 15-апрелдан 15-майга қадар мамлакатимиз бўйлаб "Хавфсиз юрт ва соғлом турмуш" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров Пробация хизмати ҳисобида турган фуқаролар ҳамда оталиққа олинган ёшлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

Унда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятга мослашишда қийинчиликка дуч келаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, ишга жойлаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Мутасаддиларга ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳисобдаги фуқароларнинг соғлом ҳаёт тарзига қайтиши ва ижтимоийлашувида кўмаклашиш юзасидан вазифалар топширилди.

Text to speech