"Хавфсиз кибермакон" ойлиги доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Ҳудудларда "Хавфсиз кибермакон" ойлиги доирасида аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ангор туманида ўтказилган навбатдаги тадбирда фуқароларга интернетдан фойдаланишда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, онлайн тўловларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда киберҳужумлардан ҳимояланиш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, мессенжер ва
ижтимоий тармоқларда шахсий
маълумотларни очиқ қолдирмаслик, смартфон ҳамда
компьютер тизимларини мунтазам
янгилаб бориш каби
муҳим маслаҳатлар тақдим
этилди.
Фуқаролар учун махсус
қўлланмалар тарқатилиб, саволларига
мутахассислардан батафсил жавоблар
берилди.
Бу каби тадбирлар аҳолида киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш, интернетдаги турли таҳдидлардан огоҳлантириш ва фуқароларни шахсий ҳамда молиявий маълумотларини ҳимоя қилишга ўргатишга хизмат қилмоқда.