23 Май 2022 йил 224

Ҳарбий хизматчилар билан йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга бағишланган учрашув ўтказилди

Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш, ҳаракатланиш қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ ЙҲХБ жамоат хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати катта мутахассиси лейтенант Э.Абраев ҳамда Термиз гарнизони ҳарбий автомобил назорати катта инспектори катта лейтенант Ж.Салимов иштирок этди.

Давра суҳбати тарзда ўтказилган тадбир давомида шахсий таркибга ҳарбий техникалар билан содир бўладиган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ва бошқа муаммолар бўйича ҳужжатли филм намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech