28 Март 2021 йил 783

Ҳарбий қисмда тиббий кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5614-сонли Фармони билан тасдиқланган тадбирлар Дастурида қайд этилган “Ҳарбий хизматчилар ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳуқуқий ҳимоялаш”га қаратилган тадбирларнинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Термиз Халқаро аэропортлар хавфсизликни таъминлаш батальони ҳарбий қисм хизматчилари, оила аъзолари ҳамда уларнинг фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими билан “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди Сурхондарё филиали ҳамкорликда 2021 йил 27 февраль кунида қўшма режа топшириқ ишлаб чиқилди.
Мазкур режага асосан куни кеча Сурхондарё вилояти Термиз Халқаро аэропортлар хавфсизликни таъминлаш батальони ҳарбий қисмга вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ташаббуси билан тор мутахассислар жумладан; “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди Сурхондарё филиали мутахассис шифокорлари акушер генеколог, терапевт ва педиатр, вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими мутахассис шифокорларидан отариноларинголог, терапевт жарроҳ, педиатр, стоматолог, невролог ва психиатр, тери-таносил касалликлари шифокорлари иштирокидаги зарур бўлган инструменталь УТТ, ЭКГ ва лабаратор текширувлар асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижалари билан аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун шифокорлар томонидан керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди томонидан муҳтож бўлган беморларга ҳайрия сифатида дори дармонлар тарқатилиб, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари орасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида, турли хил касалликларнинг олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech