5 Июн 2021 йил 600

Ҳарбий қисмда, ички ишлар органлари ходимларининг навбатдаги ўқув йиғини якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги Ф-5408-сон Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий Гвардия ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 30 апрелдаги Қўшма Қарорига асосан Сурхондарё вилояти ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш, ходимларнинг касбий кўникмалари ҳамда жанговар шайлигини мустаҳкамлаш мақсадида Жануби-Ғарбий Махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз шаҳридаги ҳарбий қисм базасида 9-ўқув йиғинида 60 нафар Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимлари билан ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курси ходимлари ҳудудий профилактика инспекторлари билан биргаликда ҳисобда турган шахслар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш учун хизматга жалб этилди.
Ўқув йиғини якунида ходимларга сертификатлар топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech