Ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда...
2021 йилнинг 12 август куни Термиз Темир йўл вокзали ҳамда Термиз шаҳридаги Автошохбекатларида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда фуқаролари хавфсизлиги таъминлаш мақсадига қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди.
Тарғибот тадбирида вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, юртимизда кундан-кунга авж олиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашиш, ўрнатилган карантин чораларига қатъий амал қилишлари, ўз вақтида ваксина олишлари, аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш борасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан “Термиз автошохбекат”ида фаолият олиб борувчи ҳайдовчиларга амалдаги йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этишлари, вилоятимизга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий меҳмонларни ўз манзилларига етказиш вақтида улар билан доимо хушмуомилада бўлишлари, шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, туристларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилган тақдирда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ташкил этилган навбатчилик қисмининг +998(76)-224-15-76 телефон рақамига мурожаат этишлари таъкидланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати