15 Май 2020 йил
740
Ҳамкорликда ўзаро тажриба орттирилди
Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия харбий хизматчилари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди шахсий таркиби ҳамкорлигида “Жамоат транспортида гаровга олинган шахсларни озод қилиш ва террорчиларни йўқ қилиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Унда террорчиларни зарарсизлантириш борасидаги ҳаракатлар, бу жараёнда қўлланиладиган махсус куч ва воситалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, амалда кўрсатиб берилди. Албатта, бу борадаги чора-тадбирлар тегишли хизмат ва тизилмаларнинг тезкор ҳолати ва фаоллигини назоратдан ўтказишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.