13 Июн 2020 йил 829

Ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, хокимият, тиббиёт ҳамда бошқа бир қатор ташкилот ходимлари ҳамкорлигида Термиз туман ҳудудида жойлашган ҳарбий полигонида «ВАЛ» махсус режасига асосан махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган мазкур ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад, ҳуқуқтартибот органлари ходимларининг жанговар шайлик даражаси, касбий билим ва кўникмаларини ошириш, фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қилишлари, шартли жиноятчиларни қуролсизлантириш ҳамда қўлга олиш, оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилди.
Ўқув машғулоти якунида, тадбир иштирокчилари томонидан йўл қўйиган хато ва камчилликлар муҳокама қилиниб, келгсида бу каби камчилликларга йўл қўймаслик ҳамда ҳамкорликни янада кучайтириш борасида қарор қабул қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech