Ҳалқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлида...
Президентимиз жорий йилнинг 1-2- июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида сектор раҳбарларига воҳани ривожлантиришнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилиш, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш юзасидан устувор вазифалар бўйича берилган топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманларда 2021 йил ғалладан ва эрта экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш ишларини ташкил этиш бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник А.С.Исмоилов бошчилигида вилоятнинг барча ҳудудларида семинар машғулотлари ўтказилди.
Энг аввало, далаларда бободеҳқонлар томонидан парваришланган ғалла ҳосилини нестнобудсиз ўриб, ғалла хирмонини кўтариш ҳамда ғалладан бўшаган ер майдонларини камбағал, ишсиз аҳолига бўлиб берилиши режалаштирилиб, бунинг натижасида ишсизларининг бандлиги таъминланишига эришилади.
Хусусан, сабзавот, полиз, картошка, мойли, гектар дуккакли экинлар ҳамда чорва моллари учун озуқабоп экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаб, даромад манбаини икки баробарга оширишдан иборатдир.
Шунингдек, аҳоли томонидан барпо этилган ток ва бошқа боғдорчилик хўжаликларига ихтисослашган томорқалардан унумли фойдалиниш мақсадида, дарахт кўчатлари орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари пиёз, саримсоқпиёз, картошка, забзи ва бошқа маҳсулотларини экиш чораларини кўриш масалалари ҳам йўлга қўйилиши бўйича 3-сектор раҳбари томонидан таклиф ва кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари аҳолининг ўз қизиқиш ва шароитларидан келиб чиқиб, ўз хонадонларида қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва бошқа машғулотлар билан банд қилган ҳолда ташкил этилган кластерлар ёрдамида уларнинг даромад манбаини ташкил этиш масалалари ҳам илгари сурилди ва тегишли ташкилот масъулларига топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати