19 Декабр 2022 йил
478
Халқимизга хос инсонпарварликнинг амалий ифодаси
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Қайд этишича, афв этилганлар орасида 2 нафар шерободлик ҳам бўлиб, уларнинг ўз уйларига қайтарилиши яқинларининг қалбини шодликка тўлдирди. Шеробод тумани Ички ишлар бўлими томонидан фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишлари учун улар билан учрашиб тегишли чоралар кўрилмоқда.