19 Май 2023 йил 260

 "Халқаро музейлар куни" муносабати билан музейларга ташриф

"Маʼнавият ойлиги" доирасида ҳамда 18-май "Халқаро музейлар куни" муносабати билан ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари дастлаб, “Термиз давлат қўриқхонаси музейи”га ташриф буюришди, музейда сана муносабати билан ташкил этилган илмий-амалий конференцияда лицей ўқувчилари фаол иштирок этишиб, дунёдаги ва республикамиздаги музейлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди, тадбир якунида ўқувчиларга музейдаги экспонатлар ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг лицей ўқувчилари “Термиз Археология музейи”га ташриф буюришди, музейдаги барча экспонатлар, воҳамиздаги археологик топилмалар бўйича лицей ўқувчиларига музей ходимлари томонидан тўлиқ маълумот берилди ва ўқувчилар музейлар ҳақида катта таассуротларга эга бўлишди.

Text to speech