Халқаро илмий конференция иштирокчилари Термизда тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Термиз шаҳридаги
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий,
муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция
ўтказилиши белгиланган.
Шу мақсадда, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари,
Жазоир, Қувайт, Марокаш, Қатар, Россия, Буюк Британия, Франция сингари 20 га
яқин хорижий давлатлар, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан таниқли
уламолар, етук олимлар, илмий тадқиқот марказлари вакиллари ташриф буюришди.
Меҳмонлар Термиз халқаро
аэропортида вилоят ҳокимлиги ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул
ходимлари томонидан кутиб олиниб, вилоят ҳудудида жойлашган “Ал Ҳаким
ат-Термизий”, “Султон Саодат” ва “Абу Исо ат-Термизий” зиёратгоҳларига
хавфсизлиги таъминланган ҳолда олиб борилди. Ушбу муқаддас масканда меҳмонлар зиёрат
қилишиб ўтганларни ёд олиб ҳақларига дуолар қилишди.