15 Апрел 2023 йил 270

Фуқаролардан гўшт маҳсулотларини ҳарид қилган шахс пулларни бермади, натижада...

Денов туманида 2023 йилнинг феврал ойида, туманнинг Тотувлик” маҳалласида яшовчи, И.Мардоннинг Шўрчи туманида яшовчи, В.Достон ишончига кириб, 2.556 (икки минг беш юз эллик олти) кг гўшт маҳсулотларини 178.920.000 (бир юз етмиш саккиз миллион тўққиз юз йигирма минг) сўмга сотиб оламан деб, гўшт маҳсулотини олиб 61.000.000 (олтмиш бир миллион) сўмни бериб қолган 117.920.000 (бир юз ўн етти миллион тўққиз юз йигирма минг) сўм пулини бермаганлиги аниқланган. Бундан ташқари В.Достон туманнинг “Ўрикзор” маҳалласида яшовчи, Ю.Расулнинг ишончига кириб, 2022 йил декабр ойида, 490 (тўрт юз тўқсон) кг гўшт маҳсулотларини 34.300.000 (ўттиз тўрт миллион уч юз минг) сўмга, “Холчиён” маҳалласида яшовчи, Т.Жўранинг шу йил 21 январ куни 421 (тўрт юз йигирма бир) кг гўшт маҳсулотларини 28.430.000 (йигирма саккиз миллион тўрт юз ўттиз минг) сўмга олиб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермай келаётганлиги аниқланган. 1 апрел куни В.Достонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech