25 Май 2021 йил
613
Гултувакларга наша экилганлиги аниқланди
Денов туманида 2021 йилнинг 14 май куни соат 16.30 да, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси Денов туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбири давомида, туманнинг “Даштичинор” маҳалласида яшовчи, П.Ферузнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилганида, уйида 4 дона гул тувакларига 23 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 17 май куни П.Ферузга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати