Ғолиблик- пробация назорати остида турувчи шахсларга насиб этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш мақсадида, жорий йилнинг 5 декабр куни Термиз шаҳридаги мини-стадионида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими ходимлари ва пробация назорати остида турувчи фуқаролар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда жами 4 та жамоа иштирок этишди.
Кескин баҳсларга бой бўлган мусобақада пробация назорати остида турувчи шахслардан ташкил топган “Ҳамкор” терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўринни эса вилоят ИИБ Пробация бўлими ходимларидан иборат жамоа аъзоларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва медаллар билан тақдирланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати