5 Май 2021 йил 366

Ғолиб жамоалар вилоят ИИБ бошлиғининг совғалари билан тақдирланишди

"Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг «Мини футбол» тури бўйича Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги учун ташкил этилган мусобақада маҳалла ёшлари иштирок этишди.
Жорий йилнинг 1-4 май кунлари Шўрчи тумани 3-сектор ҳудудига қарашли Бобур, Жойилма, Оқкамар, Қоқайди, Оққўрғон сингари 12 та маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиблари аниқланди. Унга кўра бахшитепалик ёшлар 3-ўринни қўлга киритишган бўлса, 2-ўрин “Жойилма” маҳалласининг ёшларига насиб этди. "Бобур" маҳалласининг ёшлари 1-ўринни эгаллашди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга вилоят ИИБ бошлиғининг диплом ҳамда эсталик қимматбаҳо совғалари топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech