5 Май 2021 йил 501

Ғолиб жамоага Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги топширилди

Сурхондарё вилоятининг 3-сектор ҳудудларидаги маҳаллаларида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” учун мусобақалар ташкил қилиниб келинмоқда.
Худди шундай, мусобақа 2021 йилнинг 3-4 май кунлари Шеробод туманидаги 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича 1-босқичи бўлиб ўтди.
Ташкил этилган мусобоқада тумандаги 3-сектор ҳудудидан 12 та маҳалланинг футбол жамоалари иштирок этишди.
Қизғин ва муросаларга бой тарзда ўтказилган мусобоқада фахрли 1-ўринни туманнинг “Олтинвоҳа” маҳалласи жамоаси, 2-ўринни туманнинг “Шеробод” маҳалласи жамоаси ва 3-ўринни туманнинг “Истиқбол” маҳалласи футбол жамоалари қўлга киритишди.
Мусобоқа сўнгида, Шеробод тумани 3-сектор раҳбари Шеробод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров мусобоқа ғолибларини “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи”нинг кубоги, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech