14 Июн 2021 йил 513

Гиёҳвандликка муккасидан кетган шахснинг қилмиши фош этилди

Денов туманида 2021 йил 18 май куни соат 18.20 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Намуна” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, К.Закирнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қурилиши тугалланмаган бино ичидан 26 туп “Наша” ўсимликларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. 21 май куни К.Зикирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech