11 Март 2021 йил
559
Гиёҳвандлик моддаси жиноятга етаклади
Ангор туманида 2021 йилнинг 2 март куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида “Баҳор” маҳалласида яшовчи, М.А. гумонланиб текширилганда унинг ёнидан, соф вазни 0.66 грамм бўлган “гашиш” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 5 март куни фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган заҳри қотил гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаб келган М.А. эндиликда қонун олдида жавоб берадиган бўлди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати