12 Июл 2021 йил 471

Гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи шахс фош этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бўлимининг тезкор маълумотига асосан, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда, 2021 йилнинг 9 июль куни соат 9:00 лар чамасида Термиз шаҳри “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Ушбу маҳаллада вақтинча яшаб келаётган А.Рустамнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйи хожатхонасидан 2 дона целлофан пакетга ўралган жами 138.55 грамм бўлган ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ушбу модданинг таркибини аниқлаш юзасидан кимёвий экспертиза тайинланди.
Вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг 2021 йил 09 июль кунидаги хулосасига кўра, А.Рустамнинг яшаш уйидан олинган модда, соф вазни 78,18 грамм бўлган “гашиш”, 58,10 грамм “опий”гиёҳвандлик моддалари эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда, Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 10 июль куни А.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech