25 Феврал 2021 йил 567

Гиёҳванд модда савдосига чек қўйилди

Денов тумани “Нуристон” маҳалласида яшайдиган Исмат (исми ўзгартирилган)га таниши Дилмурод гиёҳванд модда олди-сотдисига ёрдам берса, мўмай даромад топишиши мумкинлиги ҳақида айтиб қолади. У бу таклифга ўйламай-нетмай рози бўлади. Илгари судланганига қарамай, ноқонуний ишга бот қўл уради. Бироқ, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Денов шаҳар “Истиқбол” маҳалласида ўтказилган тадбирда Исматнинг сири фош бўлди.
У тўхтатилиб, холислар иштирокида кийимлари текширилганида ёнида икки дона “спички” ёзувли гугурт қути борлиги аниқланди. Қути ичи очиб кўрилганда ўткир ҳидли, яшил рангли марихуанна гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, Денов шаҳар “Боғинав” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг олдида Шеробод туманида яшовчи Дилмурод бошқа бир фуқарога 500 минг сўм эвазига 4 дона “спички” ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган марихуанна гиёҳвандлик моддасини сотган вақти қўлга олинди. Электрон тарозида ўлчаб кўрилганида гугурт қутилари билан жами 39.2 грамм эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech