Гиёҳфурушлар қўлга тушди
Сариосиё туманида 2021 йилнинг 27 май куни, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона хизматлари ходимлари томонидан туманнинг “Аэропорт” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, туманнинг “Эрман” маҳалласида яшовчи, А.Алпомиш мижозга 0,469 гр “Опий” гиёҳвандлик моддасини 2.000.000 (икки миллион) сўмга сотаётган вақтида ушланган. Олиб борилган суриштирув давомида, А.Алпомиш ушбу гиёҳвандлик моддасини шу туманда яшовчи З.Шахзоддан олганлиги аниқланиб ушланган ва унинг ёнидан 0,18 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 27 май куни А.Алпомиш ва З.Шахзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати