25 Март 2021 йил 528

Гиёҳфурушлар қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 15 март куни тахминан соат 13.30 лар чамасида, “Антитеррор” тадбири давомида вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Жўйижангал” маҳалласида яшовчи, Р.У.га тегишли нонвойхона кўздан кечирилганида, унга тегишли бўлган костьюми чўнтагидан 0.49 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Тадбир давомида, Р.У. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши, шаҳарнинг “Жуйижангал” маҳалласида яшовчи, Р.М.дан олганлиги аниқланади. Мазкур тадбир давом эттирилиб, 15 март куни тахминан соат 15.30лар чамасида, Р.М.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, уйидаги шиша ичида икки дона полиэтилен пакетга қадоқланган 0.22 грамм “Опий” ва 0.25 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Илгаридан Р.У ва Р.М.лар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ўтказиш ишлари билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 18 март куни Р.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан, Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми, 25-273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech