24 Июн 2020 йил 647

Гиёҳфурушга жиноят иши очилди

Жарқўрғон туманида 2020 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 18:00 лар чамасида, туман Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлими ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Лойқанд” маҳалласида яшовчи Х.Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари текширилганда 5 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлиги экиб парваришлаб келаётганлиги ва уйидан 82 дона гугурт қутисига қадоқланган 440,6 грамм “Марихуна” ҳамда 1 дона баклашкада 108,2 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан 22 июнь куни Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “б” банди ва 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech