11 Май 2021 йил
527
Гиёҳфуруш қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 2 апрель куни тахминан соат 19.30лар чамасида, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида ҳудудида жойлашган ресторанларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Жўйижангал” маҳалласида яшовчи, Х.И. мижозга соф вазни 1.75 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 600.000 (олти юз минг) сўмга сотаётган вақтида аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 10 апрель куни Х.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати