25 Ноябр 2022 йил 749

Гиёҳвандликнинг тиббий ҳамда жамиятга eтказадиган зарари

Илмий текшириш натижаларига қараганда қорадори, оғиз, бурун орқали инсон организмига киргач, у аввало ичаклардан сўрилади ҳамда қориндаги қон айланиш йўли билан жигарга етиб боради ва унинг фаолиятини бузилишига олиб келади. Гиёҳванд мода таъсирида асаб ҳужайралари ишдан чиқиб яроқсиз ҳолатга келгач, инсонда кўриш, эшитиш, ҳид билиш, фикр юритиш, иссиқ-совуқни, қаттиқ-юмшоқни, ширин-бемазани сезиш хусусиятлари йўқолади. Маълумки, асаб ҳужайралари ҳаёт моддаси саналмиш пртоплазмадан таркиб топган бўлади.  Қорадори етиб бориб у билан мулоқот қилган пайтда шу ҳаёт моддаси қаттиқ изтиробга тушади. Натижада у ўз ҳаракатини тезлаштиради ёки сусайтиради ёхуд тиришиш тортишиш ҳолати пайдо бўлади. Охир оқибатда протоплазмага ўтказилган бундай салбий таъсирлар уни гиёҳванд модда истеъмолисиз яшай олмайдиган ҳолатга келтириб қўяди. Бундай ҳолатга мубтало бўлган кашанда асабларини бироз бўлса ҳам тинчлантириш мақсадида гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиш мажбур бўлиб қолади.

Гиёҳванд моддани доимий истеъмол қилишга дучор бўлган кашандалар жумладан, шундай салбий ҳолатларга гирифтор бўладилар: уйқусизлик, кам ҳаракатлилик, тананнинг қақшаб оғриши, иштаҳасизлик, ғамгинлик, кўзнинг ёшланиши, титроқ, серпешоблик, эт увишиши томирларнинг бўртиб чиқиши, юрак ўйнаши, кўнгил айниши қайт қилиш ва бошқа ҳолатлар.  Яна энг даҳшатлиси гиёҳванд моддалар баъзи беморларда ОИТС касаллигини тарқалишида муҳим аҳамият касб этади.

Гиёҳвандликнинг жамиятга етказадиган зарарлари беҳад кўп. Гиёҳвандликка мубтало бўлган кимсада аввало ўзига, сўнг оиласига, касбига ёки  ўқишига нисбатан қизиқиш, аҳамият ва парво ҳислари қолмайди. Айниқса ишлаб чиқариш ва тараққиётнинг асосий кучи саналмиш ёш авлодни гиёҳвандликнинг биринчи навбатдаги қурбони бўлиши - бу жуда ачинарли ҳол.

Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари фақат шахс ёки жамиятнигина эмас, балки, бориб-бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва барқарорлигига путур етказиши, сиёсий тузум ва қонунчиликни издан чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Text to speech