9 Июн 2023 йил
422
Гиёҳфурушларнинг савдоси пишмади
Музработ туман ИИБ ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари “Дўстлик” маҳалласида тадбир ўтказишди. Жараёнда “Наврўз” маҳалласида яшовчи Далер Раимқулов (исм-шарифи ўзгартирилди) 5 май кунидан 6 май кунига ўтар кечаси “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида бошқарувдаги “Лада самара” русумли автомашинасида мижозга соф оғирлиги 0,49 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказаётган вақтида қўлга олинди. Д.Раимқуловга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати