22 Феврал 2022 йил 390

Германияга ишга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 2 февраль куни Шўрчи туманида яшовчи, Ғ.Илёс (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, С.Рашид 2020 йил ноябр ойида, Германия давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 400 (тўрт юз) АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, С.Рашид туманнинг “Гўзаллик” маҳалласида яшовчи, Б.Бозор ва туманнинг “Бахшитепа” маҳалласида яшовчи, Д.Достонларни ҳам 2020 йилда Германия давлатига ишга юборишни ваъда бериб, ҳар биридан 400 (тўрт юз) АҚШ доллар пулларини олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 6 февраль куни С.Рашидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech