17 Август 2022 йил 411

Германиялик сайёҳларга ёрдам кўрсатилди

Саёҳат қилиш мақсадида, воҳмизга Германия давлатидан келган 4 нафар сайёҳ Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳудудида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходимларига мурожаат қилади. Уларнинг мурожаатига кўра, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи масъул ходимлари вилоятимиздаги туристик салоҳиятга эга жойлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, кўчаларда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб юрган фуқароларга алданиб қолмасликлари учун йўналиш кўрсатишди.

Бундан ташқари, Германия Республикаси фуқаролари Карл Улрич, Вольфранг Гертруд, Рудольф Фридрич ҳамда Журген Андрэаслар Тожикистон Республикасига ўтиб, сайёҳат қилиш истагини билдиргани учун Термиз шаҳридаги Темир йўл бекатига қадар кузатиб борилди ва темир йўл кассаси орқали Сариосиё туманига қадар етиб боришлари учун чипталарни олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, уларга Сариосиё туманидан Тожикистон Республикасига ўтишлари учун мобиль илова орқали йўналишни аниқлашлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech