22 Феврал 2024 йил 313

Генерал-майор Б.Мирзараҳимов Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида ўрганиш ишларини давом эттирди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишнинг аҳволи, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ҳамда Қумқўрғон туманларига ташриф буюрди.

Хусусан, Жарқўрғон туманида жойлашган ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ўқувчилар овқатланадиган ошхона, ётоқхоналарни кўздан кечирди ва дарс машғулотлари жараёнларида ўқувчиларнинг қандай билим олишаётганини ўрганди, улар билан самимий суҳбатлашди.

Шундан сўнг, Жарқўрғон туманидаги А.Навоий ва Қумқўрғон туманидаги “Боғаро” маҳаллаларидаги аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Маҳалла еттилиги фаолияти қай тарзда олиб борилаётгани билан қизиқди ва бу борада тегишли таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди.

Шунингдек, Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлимида ходимларнинг хизмат фаолияти билан танишгач, уларга керакли йўриқномаларни айтиб ўтди.

Text to speech