1 Май 2021 йил 570

Газ балонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгар

Ангор туманида 2021 йил 16 март куни, туманнинг “Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчилар, Н.Н., Қ.М., Ш.Н. исмли аёллар ва А.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда туманнинг “Шарқ-гули” маҳалласида яшовчи, Т.Х. шу йилнинг март ойида, “Ангор туман газ таъминоти корхонасида ишлайман, газ балон олиб бераман!”-деб, алдаб, 875.000 (саккиз юз етмиш беш минг) сўм пулларини олиб кетганлигини билдиришган. 8 апрель куни ўзгаларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, уларнинг пулларини олиб фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган Т.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech