11 Апрел 2021 йил 459

“Гашиш” сотувчиси жиноят устида қўлга олинди

Сариосиё туманида 2021 йилнинг 31 март куни, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “А.Навоий” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Г.О. мижозга 0,44 грамм миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 60.000 (олтмиш минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. Гашиш сотувчиси О.Г.га нисбатан 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech