Фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш муҳим ва долзарб вазифа
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Термиз шаҳар Ички ишлар бўлимида, Ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида “Террористик ва экстремистик ҳаракатлар ҳамда портловчи қурилмалар ҳақида тушунчалар” мавзусида ўқув-амалий машғулот ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда, Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник А.Нормаматов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ МОМБ Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряд командири подполковник С.Очилдиев ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув маркази Портлаш техникаси тайёргарлиги цикли катта инструктор ўқитувчиси капитан А.Маматқуловлар иштирок этишди.
Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник А.Нормаматов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала билан шахсий таркибни таништирди. Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчилари мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан келгусида террористик ва экстремистик ҳаракатларни аниқлаш ва олдини олиш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олинди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган террорчилик-қўпорувчилик ва фавқулотда ҳаракатларни олдини олиш мақсадида, ҳозирги даврда террорчилик ташкилотлари томонидан тайёрланаётган қўлбола портловчи моддалар бўйича тайёрланган слайдни қўйиб, тушунчалар бериб ўтиш билан бирга келгусида мазкур ҳолатларда ИИО ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ўзларининг фикр ва мулохазаларини билдириб тингловчиларнинг берган саволларига жавоб бериб ўтдилар.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати