17 Январ 2022 йил 375

Фуқарога нисбатан қастдан шикаст етказишда айбланиб, қидирувда бўлган 42 ёшли эркак Термиз шаҳрида ЙПХ ходими томонидан ушланди

2022 йил 16 январь куни соат 10:30 ларда, Термиз шаҳар “Мангузар” ЙПХ масканида ЙПХ ходими З.Жумаев томонидан тўхтатилган “Кобалт” автомашинаси ҳайдовчиси Ш. Ў ва унга тегишли бўлган автоуловнинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган фуқаро Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасига топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

Text to speech