26 Сентябр 2023 йил 524

Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш мақсадида, Узун туманининг тоғли ҳудудида “Сайёр қабул” ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг жорий йил II-ярим йиллигига мўлжалланган режасига асосан, вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи майор Х.Халлиев ҳамда бошқарманинг масъул ходимлари иштирокида, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида, Узун туманининг тоғли ҳудуди бўлган Боботоғда жойлашган “Боботоғ”, “Оқмачит”, “Толтуғай” ва “Янгиобод” маҳаллаларида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида 78 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.

Шулардан, 26 нафар туман ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш масаласида мурожаатлари қабул қилиниб, уларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-19-моддалари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тан олиш ва умумий тартибда қабул қилиш бўйича ҳужжатлар топшириш тартиблари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, 44 нафар туман марказига бориш имконияти бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисида”ги ПФ-6065-сон фармони талаблари асосида белгиланган тартибда идентификация ID-карталар билан расмийлаштириб берилган бўлса, яна 8 нафар туман худудида вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган Тожикистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун қолишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 28-сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги 593-сон қарорига асосан республикада вақтинча ва доимий яшаш тартиблари бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech