3 Январ 2022 йил 559

Фирибгарнинг яна бир найранги; молингни сўйиб, гўштини сотиб пулини бераман!

Узун туманида 2021 йил 15 декабрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, 27 сентабрь куни туманнинг "Баҳористон" маҳалласида яшовчи, Х.Элмурод (исм шарифлар ўзгартирилган) туманнинг "Қарашик" маҳалласида яшовчи, С.Ғуломнинг ишончига кириб, нархи 12.260.000 (ўн икки миллион икки юз олтмиш минг) сўмлик 1 бош қорамолини сўйиб, гўштини сотиб беришини айтиб, ушбу гўштнинг пулларини бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Х.Элмурод сентябрь ойида фуқаро Ж.Нормуроднинг жами 65.775.000 (олтмиш беш миллион етти юз етмиш беш минг) сўмлик 5 бош қорамолни, С.Санжарнинг жами 59.261.000 (эллик тўққиз миллион икки юз олтмиш бир минг) сўмлик 6 бош қорамолини ва Л.Латифнинг жами 15.978.000 (ўн беш миллион тўққиз юз етмиш саккиз минг) сўмлик 2 бош қорамолларини сўйиб гўштини сотиб беришини айтиб, ушбу молларни олиб пулларини бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 15 декабрь куни Х.Элмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech