31 Март 2021 йил 537

Фириби бой берилган фирибгар

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 9 март куни туманнинг “Ёшғайрат” маҳалласида яшовчи, Ж.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши Қумқўрғон тумани “Пастхам” маҳалласида яшовчи, Ж.А. 2020 йилнинг 30 октябрь куни тахминан соат 14.00 лар чамасида, фуқаро Ю.Р. номида бўлган Нексия русумли автомашинасини ўзининг номида эканлигини айтиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 38.000.000 (ўттиз саккиз миллион) сўм пулга сотиб, автомашинани расмийлаштириб бермасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 23 март куни Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech