Фирибгарнинг ёлғони фош бўлди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 9 сентябрь куни, туманнинг “Нефтчилар” маҳалласида яшовчи, К.Шариф Ўзбекистон Республикаси Президентининг веб-сайти орқали мурожаат қилиб, унда таниши, К.Исроил 2021 йил январь ойида, 2 бош қора молини 23 500 000 (йигирма уч миллион беш юз минг) сўмга келишиб олиб, орадан 1 ой ўтиб яна бир бош қўчқорини 2 300 000 (икки миллион уч юз минг) сўмга, она бола сигирини 16 000 000 (ўн олти миллион) сўмга келишиб олиб, “пулини 2021 йил 25 май кунига бераман”-деб, алдаб жами 41 500 000 (қирқ бир миллион беш юз минг) сўм пулини бермасдан ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, К.Исроил қўшниси, Б.Давроннинг 8 000 000 (саккиз миллион) сўмлик макка ва ер ёнғоқ уруғларини олиб шундан 3 000 000 (уч миллион) сўмини бериб, қолган 5 000 000 (беш миллион) сўмини бермасдан кетганлигини маълум қилган. 15 сентябрь куни К.Исроилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати