30 Апрел 2021 йил
486
Фирибгарнинг яна бир тузоғи фош этилди
Олтинсой туманида 2021 йилнинг 18 март куни, туманнинг “Миршоди” маҳалласида яшовчи, Д.Содиқ туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг сентябрь ойида, туманнинг “Қурама 1” маҳалласида яшовчи, Қ.Аброр унинг ишончига кириб, “яшаш уйи кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бераман!”-деб, 6.000.000 (олти миллион) сўм пулларини олиб ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 9 апрель куни ўзгаларни ўзининг ҳийла ва найранглари билан алдаб пулларини ўзлаштириб юрган Қ.Аброрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати