10 Феврал 2022 йил 861

Фирибгарнинг ваъдасига ишонманг!

Денов туманида 2022 йил 24 январ куни шу туманда яшовчи, Ж.Жасур (исм шарифлар ўзгартирилган) ҳуқуқтартибот органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил июл ойида, маҳалладоши, Х.Холмат Тошкент вилоятидаги танишлари орқали 5000 (беш минг) АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 2000 (икки минг) АҚШ доллар пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. 2 февраль куни Х.Холматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech