20 Июн 2020 йил 647

Фирибгарнинг тузоғига тушиб қолманг!

Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 06 июнь куни, Жарқўрғон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида яшовчи М.Ж. Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йилнинг октябрь ойида, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи М.С. исмли шахс ўзининг яшаш уйида, М.Ж.ни Корея давлатига ишлар учун кетишида ёрдам беришини айтиб, ундан 4000 (тўрт минг) АҚШ доллари, 2019 йил сентябрь ойида давлат божи учун деб, 8.652.000 (саккиз миллион олти юз эллик икки минг) сўм ва вилоят мудофа ишлари бошқармасидан маълумотнома олиш учун деб 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб уни Корея давлатига ишга жўнатмасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. Бундан ташқари М.С. 2019 йил апрель ойида, яшаш уйида, Музрабод туманида яшовчи Т.Ш.га Термиз шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олишда ёрдам беришини айтиб 5200 (беш минг икки юз) АҚШ долларини олиб, ваъда қилинган уйни олиб бермасдан ушбу пулларни ҳам ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан, 16 июнь куни Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech