Фирибгарнинг найранги: “қўнғироқ қилиб олай...”
Ангор туманида 2021 йилнинг 05 март куни, туманнинг “Шарқ-гули” маҳалласида яшовчи М.О. ва 12 март куни, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Ш.Б.лар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Қорасув” маҳалласида яшовчи, Б.М. 3 март куни, М.О.дан туманнинг “Шарқ гули” маҳалласи ҳудудида 3.500.000 (уч миллион беш юз минг) сўмлик “SAMSUNG A-40” русумли телефон аппаратини ҳамда 4 март куни, Ш.Б.дан туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида 1.100.000 (бир миллион юз минг) сўмлик “SAMSUNG A-3” русумли телефон аппаратини “қўнғироқ қилиб олай”- деб, алдаб олиб кетганлигини билдирган. 19 март куни фуқаро Б.М. ўзининг шахсий манфаатлари учун фирибгарлик жиноятини содир этганлиги ва ўз ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини англамаганлиги натижасида содир этган жинояти учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати