22 Июн 2020 йил 708

Фирибгарнинг фириби фош бўлди

Шеробод туманида 2020 йилнинг 8 июнь куни, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Э.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 29 октябрь куни таниши, туманнинг “Боғиобод” маҳалласида яшовчи Х.Ш. унинг ишончига кириб, “Хитой Халқ Республикасидан арзон нархларда автомашиналар учун эҳтиёт қисмлар олиб бераман”- деб алдаб, 100.000.000 (юз миллион) сўм пулларни олиб ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари Х.Ш. 2019 йил декабрь ойида, туманнинг “Боғиобод” маҳалласида яшовчи Қ.Ў.га ҳам “Хитой Халқ Республикасидан эҳтиёт қисмлар олиб бераман” деб алдаб, 72.000.000 (етмиш икки миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 20 июнь куни Х.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech